NaNa Law Library세계 법령포털

UZ · resolution · uz-Cyrl

Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланиши ҳақида

Exact official unit/page title: 5а-сон 13.11.1992. Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланиши ҳақида. Official consolidated HTML snapshot retrieved 2026-10-25; exact consolidated edition and current-force status not independently verified. Source publication references: | 1992 йил 13 ноябрь, | 5а-сон

Official source / 공식 원문

Publisher
LexUZ — National Database of Legislation of the Republic of Uzbekistan, Ministry of Justice
Retrieved
2026-10-25T07:04:50.296140Z
Reuse
Law No OʻRQ-42 of 20 July 2006, Article 8: official documents (laws, decisions and similar) and their official translations are not copyright objects. Copyright exclusion has no noncommercial or no-derivatives limitation. Applies only to statutory text; database design, commentary, indices, and editorial additions excluded. · Reuse terms
Source SHA-256
a1446598718827f75c93b792d66bd5ea868ba617457da97565b3f56f3edff539
Text SHA-256
aefc6e6471de211f5dc56261e647674be593a3170722e44cdeb4847bde13182b

Source: LexUZ, National Database of Legislation of Uzbekistan (Ministry of Justice). Official issuer/signature: Қарори. Source URL: https://lex.uz/acts/1439854. Converted HTML to original-language plain text; editorial annotations and site design excluded; no translation.

Reuse conditions

Changes: Official HTML response converted to original Uzbek Cyrillic UTF-8/LF plain text. Navigation, scripts, design, COMMENT/COMMENTLEXUZ, CHANGES_ORIGINS, INDEXES, EXPLANATION and editorial publication formatting excluded. Official statutory text and text annexes retained. No translation, summarization or OCR.

Original-language source text; no translation. HTML text extraction may not preserve tables, forms or reading order. Independent, unofficial reproduction. Check the official source for legal force, version and complete formatting.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг

Қарори

Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланиши ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг процессуал қонунларига ўзгартиришлар киритилганлиги, шунингдек, судларда тушунтириш берилиши лозим бўлган масалалар келиб чиқаётганлиги муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:

1. Тушунтирилсинки, судлар фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилаш тўғрисидаги аризаларни, агар дастлабки ёзувлар сақланган ёки тикланган бўлса, шунингдек, уларга фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилияси, исми, отасининг исмини ўзгартириш, вояга етмаган боланинг фамилиясини ўзгартириш муносабати билан ушбу ёзувларга фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан ўзгартиришлар киритилган ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларида жиддий тафовутлар бўлса, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 38-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 228-моддасига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига биноан кўради.

Манфаатдор шахслар ўртасида ҳуқуқ тўғрисида низо бўлса, ариза даъво ишини юритиш тартибида кўрилади.

2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тузилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига тузатишлар киритиш ҳақидаги аризалар ариза берувчининг яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида кўриб чиқилади.

Чет элда яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига ўзгартиришлар, тузатишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризалари Оила кодексининг 203-моддаси ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидаларининг 7, 8, 164-бандларида белгиланган тартибда консуллик муассасалари томонидан кўриб чиқилади.

3. Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилиш ҳақидаги ёзув дафтарига ўзгартиришлар киритиш уларнинг ота-онаси аризасига биноан амалга оширилади.

Ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралишни қайд этиш дафтарларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризаларига биноан амалга оширилади.

5. Бундай тоифадаги ишлар бўйича нафақат фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг хато ва ноаниқликлари бўлган ҳужжатлари ўзларига тегишли бўлган фуқаролар, балки мерос қолдирувчининг вафоти муносабати билан маълум ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келадиган меросхўрлар ҳам манфаатдор шахслар бўлишлари мумкин.

6. Судга берилаётган аризада қайси фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига ва қандай ўзгартириш ёки тузатиш ёхуд қўшимчалар киритиш лозимлиги, ёзувлардаги хатолар қандай далиллар билан тасдиқланиши кўрсатилиши лозим. Аризага тегишли гувоҳнома нусхаси, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг ҳужжатлардаги хатоларни тузатиш ёки уларга ўзгартириш ёхуд қўшимчалар киритишни рад этиш ҳақидаги хулосаси ва шу масалага оид бошқа ҳужжатлар илова этилиши керак.

7. Фуқаролик ишини судда кўришга тайёрлаш вақтида суд, агар ариза берувчи тақдим қилиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, аризачига зарур далилларни, шу жумладан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларидан, талаб қилиб олишда ёрдам кўрсатиши лозим. Суд мажлисида шарҳлаш учун ёзувни тиклаш ёки ёзувни ўзгартириш ёки тузатиш ёхуд тўлдиришни рад этишга асос бўлган ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин. Бир вақтнинг ўзида суд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи, бошқа манфаатдор ташкилот ва фуқароларни ишга жалб қилиш масаласини ҳал этади.

8. Аризани суднинг иш юритувига қабул қилиш ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этишдаги нотўғриликларни белгилаш ҳақидаги ишни алоҳида иш юритиш тартибида кўриш вақтида судга тааллуқли бўлган ҳуқуқ тўғрисида низо мавжудлиги аниқланадиган бўлса (мерос, мулк ҳуқуқи ва бошқалар), судья аризани қабул қилишни рад этади ёки аризани кўрмасдан қолдиради ва манфаатдор шахсларга умумий асосларда даъво тақдим этишга ҳақли эканликларини тушунтиради.

9. Туғилганлик ҳақидаги тикланган акт ёзувида кўрсатилган ёш ҳақидаги маълумотларнинг нотўғрилигини аниқ тасдиқловчи ёзма ёки бошқа далиллар мавжуд бўлганда, суд тикланган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини бекор қилади.

10. Суд, шунингдек аризачининг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувига, агар унда ота-онасининг миллати ҳақидаги маълумотлар ёзилмай қолган ёки бу ҳақда нотўғри маълумот ёзилган бўлса, тузатишлар киритиш масалани ҳам кўриши мумкин.

11. Бедарак йўқолган деб топилган эр ёки хотин қайтиб келган ҳолда никоҳни бекор қилиш ҳақидаги далолатнома ёзувини бекор қилишдан ташқари фуқаролик ҳолати далолатномаларини бекор қилиш масаласи суд томонидан ҳал этилади.

Тикланган ёки қайта тузилган ёзувлар, биринчи ёзувлар аниқланган тақдирда, суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалдаги қонунда белгиланган тартибда бекор қилинади. Агар ёзувларни бекор этиш ҳуқуқ тўғрисидаги низо билан боғлиқ бўлса, иш даъво ишини юритиш тартибида суд томонидан кўрилади.

12. Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоларни тузатиш ва уларга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан суд қарорига асосан амалга оширилишини ҳисобга олиб, суд қарорини хулоса қисмида қайси ёзув хатолиги (қайси фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан қайси шахс номига тузилганлиги, ёзувнинг сони ва вақти), унга қандай тузатиш ва ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилиши лозимлиги кўрсатилиши шарт.

1992 йил 13 ноябрь,

5а-сон

Main index

More Apps